Бухоро Марказий деҳқон бозорида ёнғин чиқди
Жамият
−
05 Июль 2019
3793Бугун, 5 июль куни соат 06:00 атрофида Бухоро шаҳри Ибн Сино кўчасидаги Марказий Деҳкон бозорида ёнғин чиқди. Ёнғинда бозор ҳудудидаги дўконлар ёнгани айтилмоқда.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг хабарига кўра, Бухоро вилояти ЁХБ Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига келиб тушган хабар асосида, биринчи бўлинмалар соат 06:05 да воқеа жойига етиб боргани. Ўша вақт савдо дўконларининг том қисмида қуюқ тутун алараш аланга чиқиб ёнаётган бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 06:12да қуршаб олиниб, 07:00да батамом ўчирилган.
Ёнғинга жами 4 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари жалб этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин оқибатида тадбиркорларга тегишли бўлган савдо дўконларининг 60 кв метр майдонида том қурилиш конструкциялари ва ичида бўлган савдо маҳсулотлари қисман ёниб зарарланган. Амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида савдо дўконларининг 560 кв метр майдони сақлаб қолинишига эришилган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби электр симларида юзага келган қисқа туташув натижасида деб, гумон қилинди. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.