Бўкада юриб кетаётган Matiz’да ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 15 август куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида йўлда юриб кетаётган Matiz’да ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат таҳминан 12:00 ларда D020 “Қорасув-Бўка-Бекобод шаҳар” автомобиль йўлининг 35-километрида 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Matiz русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомобилнинг двигатель қисмида қисқа туташув сабабли ёнғин чиққан. 

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Автоулов қисман ёниб кетган. Ҳозирда ёнғин тўлиқ ўчирилиб, ҳолат юзасидан Бўка тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги “заправка”да ёнғин чиқиб, оқибатда KIA Bongo, Damas ва Gentra русумли автомобиллар аланга ичида қолиб кетган эди. Ҳодиса туфайли тан жароҳати олганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Бўка Matiz

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг