Бугуннинг муҳокамасида: эркинлаштирилган курс, Атамбоев, Президентнинг маслаҳати

Жамият

20 август санаси ҳам ниҳоясига етяпти. Қуйида бугуннинг энг муҳим хабарларига тўхталиб ўтамиз.

Президентнинг Қорақалпоғистонга сафари

20 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди. Давлат раҳбари Мўйноқ туманига бориб, Амударё дельтасида кичик сув ҳавзаларини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди, кейин балиқчилик корхонасида бўлди. Шундан сўнг, "Мўйноқ порлоқ текс" корхонасини бориб кўрди ва Мўйноқ туманидаги маданият марказида қорақалпоғистонлик фаоллар билан мулоқот қилди.

Мактабларда янги ўқув йили қачондан бошланади?

Ўзбекистонда умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 2019 йилнинг 4 сентябридан бошланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари деб белгиланган.

Янги университет ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Қўқон университети ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, ўқитиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Расман: Тижорат банклари валютани нақд сота бошлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ички валюта бозоридаги ҳозирги вазият ва валюта курсининг динамикаси юзасидан баёнот берди. Марказий банкнинг жорий йил 9 августдаги хабарида Ички валюта бозорида юз бераётган ўзгаришларнинг сабаблари баён қилинди. 

Сўнгги кунларда ички банклараро валюта бозорида ким ошди савдосида курслар ўзгарувчанлигининг ортиши кузатилмоқда. Хусусан, 2019 йил 20 августдаги биржа савдоларида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси 9384 сўм/долларни ташкил этди. 

Долларнинг расмий курси 323 сўмга қимматлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 21 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9384 сўмга тенг бўлиб, ўтган ҳафтадагига нисбатан 323 сўмга қимматлашган. 1 евро курси эса 301,58 сўмга қимматлаб, 10393,72 сўмни ташкил этди.

Энди МБ валюта курсини белгиламайди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бундан буён хорижий валюталарнинг курсини белгиламайди.

"Марказий банк бундан кейин валюта сотиш ва сотиб олиш нархларини белгиламайди. Бу нарх бозорда мустақил шаклланади", деди Мамаризо Нурмуратов.

Атамбоев бўйича суднинг янги қарори чиқди

Бугун, 20 август куни Қирғизистон пойтахти Первомайский туман суди мамлакатнинг собиқ президенти Aлмазбек Aтамбоевни 26 октабргача ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда республиканинг собиқ раҳбарининг адвокати Сергей Слесаревнинг ёпиқ йиғилишидан кейин журналистларга маълум қилди.

МБ: Миллий валюта Америкадан бошқа ҳамма мамлакатларда қадрсизланяпти

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, мамлакатда чорак аср давомида тадбиркорлик молиявий ресурслар билан етарли даражада таъминланмаган. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов ОАВ вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.

"Миллий валютанинг қадрсизланиши Америкадан бошқа ҳамма мамлакатларда кузатиляпти", деди Нурмуротов.

Ўзбекистон олтин экспорти рекорд даражага чиқди

Шу йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон бошқа мамлакатларга 3,4 млрд. долларлик олтин сотди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 1,5 миллиард доллар бўлган эди. Ўсиш 2,2 баробарни ташкил этди. 

Сўнгги беш йилда мамлакат олтин экспорти бир неча маротаба ўзгарган. Масалан, мазкур кўрсаткичлар 2015 йилда 823,9 миллион доллар, 2016 йилда 738,2 миллион доллар, 2017 йилда 1,6 миллиард долларни ташкил этган. 

Ўзбекистонда пул алмашадими? МБ раиси жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда миллий сўм деноминация қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Унга кўра, 2019 йил сўнгига қадар мамлакатда янги пул бирлиги 10 000:1 нисбатда муомалага киритилади.

Тарқалаётган миш-мишларда эски ва янги сўм 2020 йил давомида параллел харакат қилиши, пластик картадаги пуллар 2020 йил 1 январдан автоматик равишда тўртта нолини йўқотиши айтилганди.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов деноминация тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.

Сўм нега қадрсизланяпти? МБ раиси баёнот берди

Ўзбекистонда миллий валюта сўмнинг хорижий валюта, хусусан, АҚШ долларига нисбатан тез суръатда қадрсизланиши аҳоли орасида ваҳимага сабаб бўлди. Шу сабабдан Ўзбекистон Марказий банки раиси мазкур ҳолатга изоҳ берди

Россиядан Ўзбекистонга радиоактив булут келдими?

Тақиқланган ядровий синовлар ташкилоти экспертлари радионуклидлар булути Ўзбекистонга ҳам етиб келган деб, ҳисоблаяпти.

Дубна ва Кировдаги радиацияни мониторинг қилиш марказлари Северодвиндаги ядро марказида юз берган портлашдан икки кун кейин маълумотлар беришни тўхтатиб қўйган. Бунга Ядро синовларини буткул тақиқлаш тўғрисидаги шартнома бўйича ташкилотнинг ижрочи котиби Лассина Зербо эътибор қаратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made