Бугундан АҚШга кириш тақиқланади

Олам 2811
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп 22 апрель куни коронавирус пандемиясининг салбий иқтисодий оқибатлари туфайли муҳожирларни 60 кунга қабул қилишни вақтинча тақиқлаш тўғрисида фармонни имзолашини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Трампнинг таъкидлашича, чеклов АҚШда доимий яшаш учун рухсат олишни истаганлар – Green Card эгаларига қўлланилади.

Унинг таъкидлашича, ушбу чоралар инқироз туфайли ишсиз қолган америкаликларнинг иш жойларини ҳимоя қилиш учун кўрилмоқда.

Президентнинг сўзларига кўра, икки ой ичида у ва бир гуруҳ экспертлар иқтисодий шароитлардан келиб чиққан ҳолда ушбу тақиқни узайтириш ёки ўзгартириш зарурлигини ўрганаб чиқади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 114
Рейтинг: 3
Теглар
t
×