Бугун ҳам Тошкентнинг айрим ҳудудларида “свет” ўчирилади

Жамият

image

Бугун, 3 август куни пойтахт Тошкентнинг икки туманидаги айрим маҳаллаларда электр энергияси ўчириб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, бугун истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Бектемир тумани: “Соҳил” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Олмазор тумани: “Намуна” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда

Шунингдек, хабарда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи аҳолидан узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made