Бугун Жалолов ва Дўсматов мундиалдаги юришини бошлайди

Спорт

image

Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.  Мусобақанинг 3-кунида 2 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.

-71 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров Мозамбик вакили Осорио Мухангани мағлубиятга учратган бўлса, -60 кгда Мужибилло Турсунов гамбиялик Мэрри Кордан устун келди.

Бугун, 4 май куни 4 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси мусобақадаги юришини бошлайди.

Кундузги дастурда -63,5 кгда Руслан Абдуллаев испаниялик Оер Ибаррече билан жанг қилади. Абдуллаев иштирокидаги баҳс соат 14:55 дан кейин бошланади.

Кечки дастурда -48 кгда эса Шодиёржон Мелиқўзиев непаллик Рабин Тапа билан куч синашади. Олимпиада чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов ҳам бугун турнирдаги дастлабки жангини ўтказади. Дўсматов Мексика вакили Альберто Хименес қарши рингга кўтарилса, Жалолов баҳрайнлик Данис Латипов билан ҳисоб-китоб қилиб олади. Кечки дастурдаги ўзбекистонлик боксчиларнинг жанглари соат 18:00 дан сўнг старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Ҳасанбой Дўсматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг