Бугун ерликлар “Мовий ой” ҳодисасига гувоҳ бўлади

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 30 августдан 31 августга ўтар кечаси дунё аҳолиси “Мовий ой” деб аталадиган жуда кам учрайдиган ҳодисага гувоҳ бўлади. Бу ҳақда Москва планетарийси хабар берди

Қайд этилишича, одатда ҳар бир ойда фақат бир марта тўлин ой ҳодисаси кузатилади, аммо 2023 йил августи бундан мустасно, яъни ушбу ойда сайёранинг табиий йўлдоши икки марта тўлин бўлади. Биринчи ой 2023 йил 1 август тунида тўлган бўлса, иккинчисини бугун, 31 августга ўтар кечаси соат 04:37 да кўриш мумкин бўлади.

Шунингдек, ўша вақтда Ой Ерга нисбатан энг яқин нуқтасида, 357 344 километр масофада жойлашганида “Суперой” деб аталадиган ҳодиса ҳам содир бўлади. Ойнинг Ерга максимал яқинлашиши бугун, 30 август куни кузатилмоқда, ушбу тартиб туфайли тўлин ой янаям ёрқинроқ ва каттароқ кўринади. 

“Биз камдан кам кузатиладиган ҳодисанинг гувоҳига айланамиз, яъни “Мовий суперой” – 2023 йилдаги энг катта тўлин ой, йўлдош фазасининг ой орбитаси перигеияси билан энг яқин мос келиши содир бўлади. Бу ҳодисалар ўртасидаги фарқ 9 соат 45 дақиқани ташкил қилади”, деб тушунтиради Москва планетарийси мутахассислари.

“Мовий ой” атамаси ХIХ асрда пайдо бўлган. Номига қарамай, бу ҳодисани Ойнинг ранги билан ҳеч қандай алоқаси йўқ, аслида у кўк рангга кирмайди. Ғайриоддий ном “бир марта кўк ой остида” ибораси билан боғлиқ бўлиб, жуда кам учрайдиган ҳодиса ҳақида шундай дейилган.

Бу ҳодисанинг ўзи 29-ярим кунлик Ой циклининг давомийлиги ва календар ойининг 30-31 кунга тенг бўлган фарқи туфайли юзага келади. “Мовий ой”ни тахминан ҳар икки ярим йилда бир марта кузатиш мумкин. Демак, кейинги “Мовий ой” ҳодисаси 2026 йил майда содир бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ой Мовий ой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг