Яқинда иккинчи “Ой” пайдо бўлади

Бу қизиқ

image

2024 йилнинг куз фаслида Ер қисқа вақт ичида иккинчи Ойга эга бўлади. Бу ҳақда “The Guardian” ёзмоқда.

Тадқиқотга кўра, ўлчами тахминан автобусга тенг бўлган астероид жорий йилнинг 29 сентябрдан 25 ноябригача сайёра орбитасида айланиб, “мини-ой”га ўзгариб, Ернинг тортишиш кучини ушлаб туради.

“Шундан кейин у “уйга” – Қуёш атрофида айланадиган астероид камарига қайтади”, дея ёзган нашр.

Испаниядаги Complutense de Madrid университети профессори ва тадқиқотнинг етакчи муаллифи Карлос де ла Фуэнте Маркос астероид “Аржуна камари”га қарашлилигини билдирган.

“Ушбу астероид “Аржуна камари”га тегишли бўлиб, улар Ердаги орбиталарга ўхшаш орбиталарда ҳаракатланувчи космик жисмлар гуруҳига киради”, деган Маркос.

Унга кўра, “Аржуна камари”дан баъзи астероидлар Ерга тахминан 4,5 миллион километр масофада яқинлаша олади. Тахминан соатига 3540 километр тезликда Ернинг тортишиш кучи уларнинг ҳаракатига сезиларли даражада таъсир қилади. Бу эса астероиднинг орбитага вақтинча қўниши ва сайёранинг сунъий йўлдошига айланишига олиб келиши мумкин.

Бироқ “мини-сунъий йўлдош”ни фақат профессионал телескоп эгалари кузатиши мумкин. Ҳаваскор асбоблар ва дурбинлар буни кўра олмайди – астероид улар учун жуда кичик ва хира бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар томонидан тарихда биринчи марта Ойда ғор топилганди. Бу ғор назарий жиҳатдан Ернинг сунъий йўлдошида яшаш учун қулай база ўрнатишда ажойиб имконият бўлиши мумкин. Радар ёрдамида аниқланган ушбу ғорнинг чуқурлиги камида 100 метрни ташкил қилади. Бироқ тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу ғор Ойнинг ҳали ўрганилмаган ерости дунёсида яширинган юзлаб шунга ўхшаш ғорлардан бири.


Мақола муаллифи

Теглар

Ой Ер Complutense de Madrid

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made