Бугун ўзбекистонлик уч спортчи Олимпиада медалини нақд қилиши мумкин
Спорт
−
03 Август
13240Бугун, 3 август куни Париж Олимпиадасининг навбатдаги кун беллашувларида 5 нафар Ўзбекистон вакили баҳсларга киришади.
Боксчилардан Абдумалик Халоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев чорак финал баҳсларида қатнашади. Мазкур босқичдаги ғалаба эса ҳар икки боксчига камида Олимпиаданинг бронза медалини келтиради. Аёллардан эса Навбаҳор Ҳамидова ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Академик эшкаш эшишда Анна Пракатен “B” финалда қатнашиб, мусобақадаги ўз ўрнини аниқлаб олади.
Велоспортчи Никита Светков ҳам бугундан Олимпиададаги юришини бошлайди.
Дзюдо баҳсларининг жамоавий дастурида ўзбекистонлик спортчилар Канада вакилларига қарши татамига чиқади.