Бугун ўзбекистонлик таеквондочилар халқаро турнирдаги иштирокини бошлайди
Спорт
−
11 Март 2023 4921 1 дақиқа
Бугун, 11 март куни Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида таеквондо WT бўйича “Dutch Open” халқаро мусобақа баҳслари бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради. Ўзбекистонлик спортчиларга мусобақанинг дастлабки босқичида кимлар рақиблик қилиши маълум бўлди.
-68 кг: Ниёз Пўлатов – Мирослав Фрголеч (Словакия);
-74 кг: Улуғбек Рашидов – Олександр Папатсенко (Украина);
-74 кг: Жасур Жайсунов – Алехандро Эрнандес (Испания);
-80 кг: Шуҳрат Салоев – Карим ал-Ҳиснави (Нидерландия) / Рикардо Сузуки (Япония);
-87 кг: Никита Рафалович – Эрдин Букич (Швеция);
-49 кг: Мадинабону Маннопова – Шарон Ваколи (Кения);
-67 кг: Феруза Содиқова – Икра Кайир (Туркия);
+73 кг: Светлана Осипова – Юн Пан (Хитой Таипейи) / Сара ди Синно (Германия).
Эслатиб ўтамиз, “Dutch open” халқаро турнири эртага, 12 март куни якунланади. Ушбу мусобақа ниҳоясига етгач, Ўзбекистон жамоаси Бельгиянинг Ломмел шаҳрида “Belgian open” мусобақасидаги иштирокини бошлайди. Икки турнир ҳам Париж-2024 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим қилади.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь