Бугун ўзбекистонлик шахматчилар халқаро турнир мезбонларига қарши дона суради

Спорт

image

Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” халқаро турнири тобора ўз поёнига етиб бормоқда. Бугун, 26 январь куни мусобақанинг 11-тур ўйинлари бошланади.

“Masters” гуруҳида етакчи бўлиб турган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 11-турда турнирдаги энг яқин таъқибчиси Нидерландия вакили Аниш Гирига қарши баҳс олиб боради. Ўн бир имкониятдан Абдусатторов 7 очко тўплаган бўлса, Гири 6,5 очкога эга.

“Challenger” гуруҳида кучлилар қаторида бораётган Жавоҳир Синдоров 10-турда мезбон шахматчи Эрвин Лавига қарши қора доналарда ҳаракатланиб, дурангга имзо чекди. Бугун Синдоров яна бир мезбонлар вакили Мак Вармердамга қарши баҳс олиб боради. Айни вақтда Жавоҳир 6,5 очко билан ўз гуруҳида 3-поғонани банд этиб турибди. Унинг бугунги рақиби эса 4,5 очко билан 10-ўриндан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг иккинчи рақамли шахматчиси хитойлик Дин Лиженга қарши ўйнаб, муроса йўлини танлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусатторов Синдоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг