Бугун ўзбекистонлик олимпиячилар Африка термаси билан куч синашади

Спорт

image

Бугун, 7 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Африканинг Мали жамоаси билан баҳс олиб боради.

Темур Кападзе шогирдлари Олимпиада олдидан тайёргарлик кўриш учун малиликларга қарши 2 та ўйинда майдонга тушади. Жамоаларнинг 2-ўйини 10 июнь кунига белгиланган.

Қайд этиш жоиз, Мали Олимпия терма жамоаси ҳам Парижда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларида иштирок этади.

Маълумот учун, Ўзбекистон-Мали ўртасидаги ҳар икки ўйин соат 19:00 да старт олади. Ҳар икки учрашувга Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Мали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made