Бугун Туркиядаги барча чироқлар Ғазодаги болалар хотираси учун ўчирилади
World
−
20 November 2023 6679 1 minute
Бугун, 20 ноябрь – Жаҳон болаларни ҳимоя қилиш кунида соат 21:00 да Туркияда Ғазо ва бутун Фаластинда яшовчи болалар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш учун ноодатий митинг бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
“Бирор нарса қилинг” номини олган акция Анқара ёрдам платформаси томонидан амалга оширилмоқда.
Акция доирасида соат 21:00 да Туркия ва бошқа мамлакатлар аҳолиси Ғазо секторидаги болалар ўлимига эътибор қаратиш учун чироқларини ўчиради ва ёқади.
“Бугун Исроилнинг Ғазо секторидаги қирғинларининг 44-кунидир. Уруш жинояти сифатида таснифланган Исроил ҳужумларида 13 мингдан ортиқ Ғазо фуқароси ҳалок бўлди. Улар орасида минглаб болалар ва гўдаклар ҳам бор”, дейилади Платформа баёнотида.
Қайд этилишича, кампания Исроилнинг болаларга қарши жиноятлари тугагунча давом этади.
Шунингдек, “Бирор нарса қилинг” акцияси давомида яратилган контент ва фото-видео материаллар ижтимоий тармоқларда #birşeyyap ва #dosomething ҳештеглари билан тарқатилиши маълум қилинди.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August