Бугун Трампнинг келажаги ҳал бўлади 

Олам 6277
image

АҚШ Сенатидаги Демократлар ва Республикачилар раҳбарлари Чак Шумер ва Митч Макконнелл Америка Қўшма Штатларининг собиқ Президенти Дональд Трампнинг импичмент процедураси қоидалари тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда Шумер қонун чиқарувчи органдаги нутқи пайтида айтиб ўтган. 

Жараён келишувларга мувофиқ, бугун, 9 февраль куни бошланади. 

Аввал, АҚШнинг собиқ раҳбарига нисбатан импичмент тартибининг конституцияга мувофиқлиги тўғрисида тўрт соатлик баҳс-мунозаралар бўлиб ўтади. 

Шумернинг таъкидлашича, импичмент бўйича келишувга эришилган формат "жуда адолатли". 

Макконнеллнинг қўшимча қилишича, регламентга биноан, қораловчи ва оқловчи сўзга чиқиш имкониятига эга, бунинг учун уларга тенг вақт берилади. 

Эслатиб ўтамиз, собиқ Президент Дональд Трамп импичмент иши бўйича гувоҳлик бермайди. 

Маълумот ўрнида, 6 январь куни Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш уюштириб, Конгресс биносига бостириб кирди. Капитолийга ҳужум фонида Трампга иккинчи импичмент эълон қилинди. Шундан сўнг, бир қатор мессенжерлар ҳам Трампнинг аккаунтларини блоклади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 237
Рейтинг: 3
t
×