Бугун Тошкентнинг икки туманида “свет” ўчади

Жамият

image

Бугун, 21 август куни пойтахт Тошкентнинг икки туманидаги айрим ҳудудлар электр энергиясидан узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди

Айтилишича, бугун истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Яккасарой тумани: “Бошлиқ' МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани: “Олтинтепа” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 15:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ҳам мумкин.

Шунингдек, хабарда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made