Бугун Тошкентнинг 3 туманида газ ўчирилади

Жамият

image

Таъмирлаш ишлари туфайли бугун, 11 апрель куни пойтахт Тошкентнинг Учтепа, Шайхонтоҳур ва Яшнобод  туманларидаги айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, Учтепа тумани Бешқайрағоч ва ТКАД кўчалари кесишмасида жойлашган юқори босим газ қувурига газ ҳисоблагичини ўрнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Шу сабабли бугун, 11 апрель куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар ушбу 3 та туманда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.      

Шундан Шайхонтоҳур тумани:

“Минг терак” маҳалласида жойлашган 10 та кўп қаватли уйлардаги жами 120 та хонадон;

Янги турар-жой мажмуасидаги 72 та хонадон;

Кўксарой кўчасидаги 30 та уй хўжалиги ва тумандаги жами 15 та улгуржи истеъмолчилар табиий газдан вақтинча узилади.

Шунингдек, Учтепа туманидаги “Кўксарой”, “Ўрикзор”, “Зарафшон” маҳаллаларидаги жами 4 600 та уй хўжалигида ва 2 та кўп қаватли уйлардаги жами 60 та хонадонда ҳамда ҳудуддаги 120 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Бундан ташқари, Яшнобод туманининг Оҳангарон кўчасида жойлашган юқори газ тақсимлаш пунктида ўрнатилган ЭГҲУ (Узел)да аниқланган носозликларни бартараф этиш режалаштирилган.

Шу сабабли бугун, 11 апрель куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.      

Шундан аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари: 

Ғалабаниниг 40 йиллиги 3-4 мавзесида жойлашган 30 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 200 та аҳоли хонадонларида;

“Амир Темур” МФЙ, Улуғбек, Фурқат, Чўлпон кўчаларидаги жами 120 та уй хўжалигида ҳамда улгуржи истеъмолчиларда.

“Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг