Бугун Тошкентда нуфузли мусобақа старт олади

Спорт

image

Бугун, 19 июль куни Тошкент шаҳрида каратэ бўйича навбатдаги Осиё чемпионати старт олади. Ушбу қитъа биринчилиги ўзида Осиёнинг 50 га яқин мамлакатидан ташриф буюрган спортчиларни жам қилди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Мусобақа яккалик ҳамда жамовий ката ва кумитэ бўйича бўлиб ўтади. Эътиборингизга қуръа натижасига кўра барча дастурда Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг дастлабки рақибларини ҳавола қиламиз:

-55 кг: Жавоҳирбек Абдусатторов – Бижай Шреста (Непал)
-60 кг: Садриддин Сайматов – Селим Миратдурдиев (Туркманистон)
-67 кг: Иқболжон Узоқов – Дастан Сталбек Улу (Қирғизистон)
-75 кг: Достонбек Отаболаев – Юсуф Ал Ямани (Қатар) / Эсенбай Язмедов (Туркманистон)
-84 кг: Абдулазиз Атабаев – Жавоҳир Ҳайдаров (Тожикистон) / Маҳмуд Сажан (Иордания)
+84 кг: Руслан Қалжанов – Терават Кангтонг (Таиланд)

Жамоавий: Ўзбекистон – Жанубий Корея

-50 кг: Баҳринисо Бабаева – Молдир Жангирбаев (Қозоғистон)
-55 кг: Севинч Раҳимова – Холлуд Хусейн (Иордания)
-61 кг: Барно Мирзаева – Мадина Утелбаева (Қозоғистон)
-68 кг: Нодира Жуманиёзова – Гузалия Гафурова (Қозоғистон)
+68 кг: Моҳларой Ҳожимонова – Муаззама Баҳромзода (Тожикистон)

Жамоавий: Ўзбекистон – Эрон


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳри Осиё чемпионати каратэ

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг