Бугун Тошкент шаҳрининг ўндан ортиқ маҳалласида “свет” ўчирилади

Жамият

image

Бугун, 23 июнь куни пойтахт Тошкентнинг қатор туманларидаги айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича, бугун, 23 июнь куни истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси этказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Олмазор тумани: “Тараққиёт”, “Эски шаҳар”, “Ачаобод”, “Намуна”, “Қичқириқ”, “Г. Азамов”, “Олтинсой” ва “Чимбой” МФЙларининг айрим кўчаларида бугун соат 24:00 дан эртага соат 07:00 гача;
  • Бектемир тумани: “Ийк ота” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Чилонзор тумани: “Қозиробод” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Яккасарой тумани: “Муҳандислар” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Сергели тумани: “Жалойир” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, хабарда масъул ташкилот электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг