Бугун Сурхондарё ва Тошкентда чанг-тўзон кўтарилади
Бу қизиқ
−
09:13 703 1 дақиқа
Бугун, 22 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун кундузи Сурхондарё вилояти ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда шамол тезлиги 10–12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21–24 июль кунлари кутилган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси