Бугун Шаҳрам Ғиёсов ва 3 нафар боксчи рингга кўтарилади

Спорт

image

Айни кунларда Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Бугун, 29 октябрь куни 4 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади:

52 кг: Шахобиддин Зоиров – Тамир Галанов (Сербия) (16:10 дан сўнг)
92 кг: Мадиёр Саидрахимов – Владислав Смиагликов (Болгария) (19:15 дан сўнг)
60 кг: Абдумалик Халаков – Жасин Льяма (Македония) (21:25 дан сўнг)
71 кг: Шаҳрам Ғиёсов – Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон) (23:00 дан сўнг)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбек боксчиларининг бугунги иштирокини якунлаб берган Асадхўжа Мўйдинхўжаев (67 кг) Фаластин вакили Аҳмед Харара билан “ҳисоб-китоб” қилди ва катта устунлик билан ғалабага эришди. Мўйдинхўжаев кейинги босқичда япониялик Севонрет Оказавага қарши рингга кўтарилади. Фарғоналик боксчи илк жангида ирландиялик Брендан Маккиверни мағлуб этган. 


 


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов AIBA Жаҳон чемпионати Бокс Шахобиддин Зоиров : Мадияр Саидрахимов Абдумалик Халаков

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг