Бугун Роналду ва Мбаппе Миллатлар лигасида ўйинларини ўтказади

Спорт

image

Бугун, 20 март куни FIFA кунлари доирасида Европа терма жамоалари Миллатлар лигаси мусобаси доирасида ўйинларини ўтказади. Хорватия-Франция, Дания-Португалия, Италия-Германия, Нидерландия-Испания каби чорак финал ўйинлари бугунги кун тартибидан ўрин олган.

Дания-Португалия

Криштиану Роналду етакчилигидаги Португалия терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида 6 та ўйинда 4 та ғалаба ва 2 та дуранг натижа қайд этиб, 14 очко жамғарган ҳолда 1-ўринни олди ва чорак финалга йўл олди. Дания эса 6 турдан кейин 2 тадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этиб, 8 очко билан 2-ўринни эгаллади. 

Хорватия-Франция

Хорватия терма жамоаси Португалия билан бир гуруҳда Польша ва Шотландияни ортда қолдириб, 2-ўринни эгаллади. Модрич етакчилигидаги жамоа гуруҳ босқичида 6 турда 2 тадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этиб, 8 очко билан 2-ўринни эгаллади. Франция термаси эса гуруҳ босқичида Италия билан бир хил 13 очкодан жамғариб биринчи ва иккинчи ўринни бўлишиб олди. Якунда тўплар нисбати бўйича французлар биринчи ўринни эгаллади ва чорак финалга йўл олди.

Италия-Германия

Юқорида таъкидлаганидек, Италия Франция билан бир гуруҳдан жой олиб, 13 очкоси билан иккинчи ўринни эгаллади. Чорак финалдаги рақиб Германия эса гуруҳ босқичида 14 очко жамғариб, Нидерландия, Венгрия ҳамда Босния ва Герцоговиняни ортда қолдирди. 

Нидерландия-Испания

Испания терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида 5 та ғалаба ва 1 дуранг натижа қайд этиб, 16 очко билан 1-ўринни эгаллади. Энг яқин таъқибчиси Данияни 8 очкога ортда қолдирди. Амалдаги Евро чемпионлари бу турнирда ҳам асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Аммо бугунги рақиб Нидерландияда ҳам таркиб ёмон эмас. Германия билан бир гуруҳда ўрин олган нидерландлар 9 очко жамғарди ва чорак финалга йўл олди.

Маълумот ўрнида, юқорида санаб ўтилган барча ўйинлар 21 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллатлар лигаси Дания-Португалия Хорватия-Франция Италия-Германия Нидерландия-Испания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг