Бугун пойтахтнинг қайси ҳудудларида газ ва иссиқ сув ўчирилиши айтилди
Жамият
−
14 Август 2023
3926Бугун, 14 август куни пойтахт Тошкентнинг Учтепа туманида газ таъминоти, Олмазор ва Чилонзор туманларида иссиқ сув таъминоти, Шайхонтоҳур туманида иккиси ҳам ўчириб қўйилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, бугун куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида пойтахтнинг Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларида соат 8:00 дан 20:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.
- Шайхонтоҳур туманидаги "Кўкча", "Оқлон", "Катта ҳовуз", "Жарариқ", "Обиназир", "Илғор", "Тинчлик", "Янги шаҳар", "Исломобод" маҳаллаларида;
- Учтепа туманидаги “Боғичинор”, “Шафтолизор”, "Истироҳат" маҳаллаларида қисман газ таъминотидан узиб қўйилади.
Шунингдек, пойтахтдаги 3-ИМ қозонхонасида газ таъминоти ўчирилиши муносабати билан Шайхонтоҳур, Олмазор ва Чилонзор туманларида иссиқ сув таъминоти ҳам қисман тўхтатилади.
- Шайхонтоҳур туманининг Чорсу, Қоратош, Бешёғоч, Ҳувайдо мавзелари, Анҳор бўйи, Зарқайнар ва Абай кўчалари, М-10, 11, 13, 14, 26, 27 ва 28 да;
- Олмазор туманининг Б1, Б2, Б3, Қорақамиш 2/1 даҳалари, Беруний майдони, Талабалар шаҳарчасида;
- Чилонзор туманининг Олмазор даҳаси ва Бешёғоч кўчасида иссиқ сув ўчирилади.