Бугун “Насаф” тарихда илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлиши мумкин
Спорт
−
01 Ноябрь
6150Бугун, 1 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 23-тур ўйинлари давом эттирилади. Мазкур тур доирасида Қаршининг “Насаф” клуби сафарда “Локомотив” билан баҳс олиб боради.
Юқори Чирчиқ туманидаги “Дўстлик” стадиони мезбонлик қиладиган баҳсда қаршиликлар зафар қучса, ўз тарихда илк бор Ўзбекистон чемпионига айланади. Бундан ташқари, "аждарлар" чемпионат якунланишига 3 та тур қолган бўлса ҳам, ғолибликни расмийлаштиради.
Рўзиқул Бердиев шогирдлари мамлакат чемпионатининг ортда қолган 22 туридан кейин 49 очко билан ўзининг энг яқин таъқибчиси Олмалиқнинг ОКМК жамоасидан 10 очко илгарилаб кетган.
Қайд этиш жоиз, 2002 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида Тошкент шаҳри клублари ғолиб бўлиб келаётганди, “Насаф” бугун пойтахт клубларининг 22 йиллик гегемониясига барҳам бериши мумкин.
“Насаф”-“Локомотив” ўйини соат 16:00 да бошланади.
LiveБарчаси