Бугун Мирзиёев Жиззахга боради
Жамият
−
10 Февраль 2023 6918 1 дақиқа
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Ташриф давомида қатор иқтисодий ва ижтимоий объектлар фаолияти билан танишиш, аҳоли билан мулоқот қилиш, вилоятни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев февраль ойининг бошида водий вилоятлари – Андижон, Фарғона ва Наманганга бориб, тадбиркорлар фаолияти билан танишган эди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь