Бугун мавсум финали бўлиб ўтади

Спорт

image

Европа Чемпионлар лигасининг бу мавсуми бугун ўз ниҳоясига етади. Бугунга белгиланган финал баҳси Мадридда жойлашган “Ванда Метрополитано” стадионида бўлиб ўтади.

Мавсумнинг энг муҳим ўйинида мухлислар инглиз дербисига гувоҳ бўлишади. Финалда бу мавсумда ҳозирча ҳеч қандай совринни қўлга кирита олмаган икки жамоа “Ливерпуль” ва “Тоттенҳем” энг нуфузли еврокубокни ўз музейига олиб кетиш учун кураш олиб боришади.

ЕЧЛ финал учрашуви бугун, 1 июнь куни Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тоттенҳем ЕЧЛ Ливерпуль

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг