Бугун коронавирусдан соғайганлар 100 нафардан ошиб кетди
Жамият
−
11 Июнь 2020
7024Бугун, 11 июнь куни Навоий вилоятининг Зарафшон туман тиббиёт бирлашмасида 13 нафар, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 1 нафар, жами 14 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шу тариқа Навоий вилоятида бугуннинг ўзида 17 нафар бемор соғайиб, тузалганлар сони 167 нафарга етди. Ҳозирда вилоятда коронавирусга чалинган 93 нафар бемор даволанмоқда.
Самарқандда бугун 9 нафар бемор соғайиб, инфекциядан фориғ бўлганлар сони 336 нафарга етди. Айни пайтда вилоятда касалликка чалинган 45 нафар бемор даволанмоқда.
Ҳозирга қадар мамлакатда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 3637 нафарга етди. Бугуннинг ўзида ҳозиргача 105 киши коронавирусдан фориғ бўлди.
LiveБарчаси