Бугун клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг гуруҳлари аниқ бўлади
Спорт
−
05 Декабрь
1678Бугун, 5 декабрь куни Американинг Флорида штати Майами шаҳрида клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади.
Қуръа ташлаш маросими олдидан 32 та жамоа 8 та жамоадан иборат 4 саватга бўлинган.
Саватчалар:
1-саватча: “Реал Мадрид”, “Манчестер Сити”, “Бавария”, ПСЖ, “Фламенго”, “Флуминенсе”, “Палмейрас”, “Ривер Плейт”.
2-саватча: “Челси”, “Боруссия Дортмунд”, “Интер”, “Ювентус”, “Порту”, “Атлетико Мадрид”, “Бенфика,” “Ред Булл Зальцбург”.
3-саватча: “Ал Ҳилол”, “Ульсан Хёндэ”, “Ал Аҳли”, “Видад Касабланка”, “Монтеррей”, “Леон”, “Бока Хуниорс”, “Ботафого”.
Қайд этиш жоиз, 1 та саватчадан ўрин олган жамоалари гуруҳда тўқнаш келмайди. Шунингдек, Европа зонасидан (UEFA) ташқари битта конфедерациядан бир нечта жамоани битта гуруҳга киритиш мумкин эмас. 8 та гуруҳдан 4 тасида 2 та Европа жамоаси тўқнаш келади. Битта ассоциация мамлакати клубларини ҳам битта гуруҳга киритиш мумкин эмас.
Маълумот учун, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ёзда, 15 июндан 13 июлга қадар бўлиб ўтади. Жамоалар 4 тадан 8 та гуруҳга бўлинади. Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15