Бугун Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилади
Спорт
−
27 Январь
13541Бугун, 27 январь куни Қатарда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин доирасида Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
43 ёшли Темур Кападзе терма жамоа бош мураббийи сифатида футболчиларни майдонга олиб тушади. Мазкур йиғинга асосан маҳаллий, яъни Ўзбекистон чемпионатида тўп тепувчи йигитлар жалб этилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Иордания ўйинига Доҳа шаҳридаги “Абдуллоҳ бин Халифа” стадиони мезбонлик қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Темур Кападзе терма жамоа устозига айлангач, раҳбарият томонидан ўзига қандай вазифалар қўйилгани борасида фикрлари билан ўртоқлашганди.