Бугун Қарши ва Навоийда икки муҳим баҳс ўтказилади
Спорт
−
18 Май 2019
3496Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган навбатдаги икки ўйин бўлиб ўтади. Ҳар иккала баҳс ҳам тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
Ушбу баҳслардан бири – “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви аслида водийда ўтказилиши керак эди. Аммо Қўқондаги стадион ҳали тайёр бўлмагани сабабли ушбу ўйин Қаршига кўчирилди.
Маълумот учун, “Насаф” охирги учта ўйинда 2 ғалаба ва 1 дурангга эришиб, мағлубиятсиз серия қайд этмоқда. “Қўқон-1912” эса аксинча уч ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти.
Яна бир ўйин Навоийдаги “Ёшлик” ўйингоҳида ўтказилади. Унда маҳаллий “Қизилқум” жамоаси “Сурхон” клубини қабул қилади.
Айни пайтда сурхондарёликлар 12 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Навоий шаҳри жамоаси эса 9 очко билан 9-ўринга жойлашган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь