Бугун Италия Президенти Ўзбекистонга келади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла 9-11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекиcтонда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

“Кун тартибидан Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг жорий йил июнь ойидаги Италияга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Шунингдек, Саммит якунида қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Президент Сержо Маттарелла Самарқанд ва Хива шаҳарларига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси билан танишади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Италия Президенти Сержо Маттарелла Жанубий Корея ва Ўзбекистонга сафар қилиши режалаштирилгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг