Бугун иккинчи бор Ўзбекистонда ер силкиниши юз берди

Жамият 9741
image

Бугун, 16 июнь куни Тошкент вақти билан соат 14:21 да (16.06.2020 йил, Гринвич бўйича 09:21 да) Афғонистон ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила координаталари: 36,72 градус шимолий кенглик; 70,81 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,3. Чуқурлик 214 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 524 км жанубий-шарқий налиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент : 524 км, 2 балл.
Наманган : 482 км, 2 балл.
Андижон : 471 км, 2 балл.
Фарғона : 416 км, 2 балл.
Гулистон : 455 км, 2 балл.
Жиззах : 458 км, 2 балл.
Самарқанд : 469 км, 2 балл.
Термиз : 319 км, 2 балл.
Қарши : 501 км, 2 балл.
Навоий : 603 км, 2 балл.

Аввалроқ, Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳам сезилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 224
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×