Бугун Эрдўған Путин билан учрашиш учун Сочига келади
Олам
−
05 Август 2022
4653Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 5 август куни Сочига боради ва у ерда россиялик мавқедоши Владимир Путин билан музокаралар ўтказади.
Олий даражадаги музокаралар кун тартибида Туркия қуролли кучларининг Сурия шимолида янги аксилтеррор операциясини тайёрлаш устувор масала ҳисобланади.
Туркия раҳбари 2019 йилда Сурия бўйича Россия-Туркия келишувини амалга ошириш муҳимлигини бир неча бор таъкидлаган. 10 банддан иборат ушбу келишувга мувофиқ, Россия “Курдистон ишчилар партияси” ва “Халқ ўзини-ўзи ҳимоя қилиш бўлинмалари” террор ташкилотининг Сурия қаноти отрядларини Туркия чегараларидан олиб чиқиш мажбуриятини олди. Бу элемент ҳали тугалланмаган.
Бундан ташқари, Эрдўған ва Путин Россия-Украина уруши, Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги “дон келишуви”ни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилади.
Украина дони билан биринчи кеманинг Одесса портларидан жўнаб кетиши фонида Туркия ва Россия Федерацияси раҳбарлари “дон йўлаги” самарадорлигини ошириш йўлидаги муаммоларни бартараф этиш чораларини муҳокама қиладилар.
Украинадаги уруш мавзусига тўхталар экан, Туркия Президенти Анқаранинг қон тўкилишини тўхтатиш ва ўт очишни тўхтатиш келишувига эришиш учун қўшимча ҳисса қўшишга тайёрлигига эътибор қаратди.
Ниҳоят, Туркия ва Россия етакчилари икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш, ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, энергетика ва мудофаа саноатида стратегик лойиҳаларни амалга ошириш мавзуларини муҳокама қилади.
LiveБарчаси