Бугун бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади

Спорт

−

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун 19 апрель куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади.

Ушбу кун доирасида саралаш баҳслари ўтказилиб, унда 3 нафар вакилимиз Шунқор Абдурасулов, Бобо-Усмон Ботуров ва Ёдгорой Мирзаева рингга кўтарилишади.

Қўйида бугун жанг қилиши кутилаётган ўзбекистонлик боксчилар ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

Эркаклар:

–    64 кг: Шунқор Абдурасулов – К. Ал-Эзире (Ироқ) (13:45)
–    69 кг: Бобо-Усмон Ботуров – Б. Ганбатар (Мўғулистон) (16:15)

Аёллар:

–    57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Кришми (Шри-Ланка) (17:30)

Изоҳ: Беллашувлар бошланиши Тошкент вақти билан тахминан олинган бўлиб, ундан аввалги баҳслар тез якунланишига қараб ўзгариши мумкин.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг