Бугун Абдусатторов халқаро турнирда германиялик шахматчига қарши ўйнайди 

Спорт

image

Айни кунларда Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли “WR Chess Masters” турнири давом этмоқда. Бугун, 21 февраль куни мусобақанинг 5-тур ўйинлари ўтказилади.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов бу турда германиялик Винсент Кеймерга қарши қора доналарда баҳс олиб боради. 

Ҳозирги вақтда Нодирбек 4 имкониятдан 2 очко жамғариб, турнир жадвалида қўшимча имкониятларга кўра, 6-ўринни банд этиб турибди. АҚШ вакили Левон Аронян эса 3 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. 

“WR Chess Masters”. 5-тур 

Ян Непомняший (Россия) – Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон);

Андрей Есипенко (Россия) – Уэсли Со (АҚШ);    

Левон Аронян (АҚШ) – Аниш Гири (Нидерландия);    

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон) – Ян-Кшиштоф Дуда (Польша);

Винсент Кеймер (Германия) – Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон).


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусатторов Аниш Гири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг