Коронавирусдан даволанаётганлар 7,4 мингга яқинлашди

Жамият 6365
image

Бугун, 19 июль куни Ўзбекистонда 566 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 110 нафари Карантин муассасаларида, 456 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Қашқадарё, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 152 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 16752 нафар бемордан 9279 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 7386 нафар бемордан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 62 304 нафар, стационар карантинда эса 22 159 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 167
Рейтинг: 3
t
×