Бугун 8 ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Жамият 31796
image

Бугун, 23 июнь куни Ўзбекистонда 201 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шундан 168 нафари Карантин муассасаларида, 30 нафари аҳоли орасида (шундан 9 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Хоразм вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафардан Наманган ва Тошкент вилоятида, 2 нафардан Андижон ва Сурхондарё вилоятида, 1 нафар эса Сирдарё вилоятида), қолган 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Кун давомида 110 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6662 нафар бемордан 4560 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2083 нафар бемордан 17 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 36 294 нафар, стационар карантинда эса 22 656 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 925
Рейтинг: 3
t
×