Бугун 200 нафарга яқин бемор соғайди

Жамият 3421
image

Бугун, 30 июнь куни Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 25 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 64 нафар, Хоразм вилоятида яна 1 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, Сурхондарё вилоятида 2 нафар, жами 113 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3369 нафар бемор соғайди. 

Хоразм вилоятида эса COVID-19 дан тузалганларнинг сони 302 нафарга етди.

Бугунги кунда Навоий вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 240 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятида эса 67 нафар бемор инфекциядан фориғ бўлди. 

Шу тариқа, бугун 186 нафар бемор COVID-19 дан тузалиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 5682 нафарни ташкил этмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 3
t
×