12 нафар ўзбекистонлик спортчи жаҳон чемпионлиги учун жанг қилади

Спорт

image

Бугун, 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилаётган IMMAF Жаҳон чемпионатининг финал жанглари бошланади. Икки кун давомида 12 нафар ўзбекистонлик жангчи ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Жумладан, Ўзбекистон вакилларидан эркаклар 5 та вазнда, аёллар 3 та вазнда ғолиблик учун октагонга кўтарилади.

Шунингдек, бугун мусобақанинг расмий очилиш маросими ҳам бўлиб ўтади. Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена” мезбонлик қилаётган мусобақаларнинг очилиш маросими соат 16:00 га белгиланган. Турнир 10 ноябрь куни якунланади.

Бугун финалда жанг қиладиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:

Эркаклар

1. Фирдавс Отамуродов (52.2 кг);
2. Қарши Усмонов  (52.2 кг);
3. Жамшид Тиллаев  (61.2 кг);
4. Зафаржон Асатов  (65.8 кг);
5. Зафар Рашидов  (65.8 кг);
6. Сарварбек Ҳасанов  (83.9 кг);
7. Миржалол Ўролов  (97 кг);
8. Асрорбек Анваржонов  (97 кг).

Аёллар:

1. Музаяна Садриддинова  (65.8 кг);
2. Маҳлиё Абдуманнопова  (74.8 кг);
3. Хуршидахон Розиқова  (79.4 кг).


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг