Бугун 10 нафар ўзбекистонлик параатлет медаллар учун курашади
Спорт
−
04 Сентябрь
4157Бугун, 4 сентябрь куни Париж шаҳрида давом этаётган XVII Паралимпиада ўйинларида ўзбекистонлик параатлетлар 5 та спорт турида ўз юришини бошлайди.
Паравелоспорт баҳсларида Ғолиббек Мирзаёров кун дастурида Ўзбекистон вакилларининг иштирокини бошлаб берса, Азимбек Абдуллаев C5 классида спортчиларнинг иштирокини якунлаб беради.
Паравелоспорт:
11:27. Ғолиббек Мирзаёров, C2,эркаклар, шоссе. вақт пойгаси.
Пара ўқ отиш:
12:30. Сервер Ибрагимов. P4,аралаш 50 м, тўппончадан отиш;
12:30. Шаҳноза Мамажонова, P4 аралаш 50 м, тўппончадан отиш.
Парасузиш:
12:30. Дмитрий Хорлин, C12, эркаклар 100 м. эркин.
Пара енгил атлетика:
13:00. Кубаро Ҳакимова,F41 аёллар диск улоқтириш;
13:00. Мадина Мухторова, F41 аёллар диск улоқтириш;
13:44. Урганч Эгамназаров, T11 эркаклар 100 м. югуриш;
14:47. Розия Эргашева, F46 аёллар ядро улоқтириш;
14:47. Шахина Йигиталиева, F46 аёллар ядро улоқтириш.
Пара велоспорт:
16:51. Азимбек Абдуллаев, C5 эркаклар шоссе. вақт пойгаси.