Бугун Ҳусанов ва “Манчестер Сити” “Арсенал” меҳмони бўлади
Спорт
−
02 Февраль
14143Англия Премьер лигаси 24-тури доирасида марказий учрашувда “Арсенал” ўз уйида “Манчестер Сити”ни қабул қилади. Чемпионлик учун курашаётган икки жамоа ўзаро куч синашади.
Турнир жадвалида 47 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда келаётган Микель Артета шогирдлари “Ливерпуль” билан орадаги фарқни яна катталаштирмаслик йўлида 41 очко билан 4-ўринни қайд этиб келаётган “Манчестер Сити”ни қабул қилади. Иккала жамоа ҳам бу ўйинга таркибда бир қанча йўқотишлар билан келмоқда. “Арсенал”да, Жезус ва Сака. “Манчестер Сити”да Аке, Диаш, Родри, Доку кабилар майдонга туша олмайди.
Ушбу баҳсда “шаҳарликлар”асосий таркибида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов бўлиши эҳтимоли катта. Чунки Диаш ва Аке жароҳат олган.
Ўйин олдидан тахминий таркиблар:
“Арсенал”: Райя, Салиба, Габриель, Тимбер, Калафьори, Парти, Райс, Нваньери, Мартинелли, Троссард, Хаверц.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Ҳусанов, Аканжи, Гвардиол, Стоунз, Ковачич, Савиньо, Мармуш, Де Брюйне, Фоден, Холанд.
Маълумот ўрнида, “Арсенал” - “Манчестер Сити” ўртасидаги баҳс 2 февраль куни Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади.
LiveБарчаси