Бу йил ОТМларга кириш имтиҳонлари ёпиқ биноларда ўтказилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

3 йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари яна ёпиқ павильонларда ўтказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик берган маълумотга кўра, 2023-2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинган ҳамда уларнинг режалаштирилган чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланган.

Маълумот учун, коронавирус пандемияси сабабли Ўзбекистонда 2020-2022 йилларда 3 йил кетма-кет тест синовлари очиқ жойларда, жумладан, стадион ва хиёбонларда ўтказилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Ўзбекистон кириш имтиҳонлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг