Бу йил қайси футболчи энг кўп “соққа қилгани” маълум бўлди (рўйхат)

Спорт

image

Жорий йилда қайси футболчи энг кўп даромад қилгани маълум бўлди. Мазкур рўйхат “Forbes” нашрида эълон қилинди

Унга кўра, Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ва Португалия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду етакчи бўлиб турибди. Роналду 2023 йилда жами 260 миллион доллар ишлаб топган (спортда – 200 миллион, спортдан ташқари 60 миллион).

Иккинчи ўринни эса АҚШнинг “Интер Майами“ клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси банд этган. У жорий йилда 135 миллион доллар даромад олган (65+70 миллион).

Кучли учликни 112 миллион доллар фойда билан Саудиянинг “Ал-Ҳилол” ва Бразилия миллий жамоаси аъзоси Неймар якунлаган (80+32 миллион).

Ушбу  рўйхатдан яна қуйидаги футболчилар жой олган:

•  Килиан Мбаппе (ПСЖ) – 110 миллион доллар (90+20 миллион);

•  Карим Бензема (“Ал-Иттиҳод”) – 106 миллион доллар (100+6 миллион);

•  Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”) – 58 миллион доллар (46+12 миллион);

•  Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) – 53 миллион доллар (35+18 миллион);

•  Садио Мане (“Ал- Наср”) – 52 миллион доллар (48+4 миллион);

•  Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”) – 39 миллион доллар (35+4 миллион);

•  Ҳарри Кейн (“Бавария”) – 36 миллион доллар (26+10 миллион);

•  Роберт Левандовский (“Барселона”) – 34 миллион доллар (24+10 миллион).


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Неймар Криштиану Роналду Бразилия Аргентина Португалия Интер Майами Ал-Ҳилол Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг