Бу ёз АҚШ учун нимаси билан хавфли бўлади?
Олам
−
23 Июнь 2020
7938Қўшма Штатларда бу ёз, айниқса, жуда хавфли бўлади. Бу коронавирус пандемияси, қора танли Жорж Флойднинг ўлими, полиция билан келишмовчилик, шунингдек, Президент сайловлари билан боғлиқ машмашаларга туфайлидир.
Шунингдек, Қўшма Штатларда коронавирус пандемияси даврида қурол-яроғ савдосининг кучайиши қайд этилган. Бу мамлакатдаги кайфиятни ёмонлаштиради, чунки фуқаролар аллақачондан бери ўзларини хавфсиз ҳис қилмаяпти.
Америка қуролли зўравонлик архиви (Gun Violence Archive) маълумотларига кўра, отиш ёки пичоқлаш натижасида ўлганлар сони ўтган йилдаги статистикадан ошиб кетган.
Архив мутахассисларининг фикрига кўра, АҚШ аҳолиси дунё иқтисодиётини ларзага келтирган ва барчани узоқ вақт ўз-ўзини яккаланишга мажбур қилган коронавирус пандемиясидан жуда чарчаган. Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва жамоатчилик ўртасида келишмовчиликлар кучайгани “жамият сабр косасини тўлдирган”.
"Ҳар бир инсон пандемия даврида саросимага тушиб қолди. Жорж Флойднинг ўлдирилишидан кейин бизда ғазаб ва қайғу пайдо бўлди. Эшиклар очилиши биланоқ, зўравонлик кучайиши мумкин", деди Вашингтондаги Университетнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жиноий одил судлов профессори Жеймс Денсли.
Good Kids Mad City гиёҳванд моддаларни назорат қилиш ташкилоти вакили Кофи Адемоланинг сўзларига кўра, полиция маблағларини уй-жой, руҳий саломатлик ва зўравонлик дастурларига йўналтирган маъқул. "Агар сиз адолатни тиклашга ва жамиятингизни ўз муаммоларингизни ҳал қилишни ўрганишга йўналтирсангиз, полиция аралашувига эҳтиёж сезмаётганингизни тобора кўпроқ сезасиз", деди у.
Шимолий-шарқий университетнинг криминологи Жеймс Алан Фокснинг таъкидлашича, 2020 йилда оммавий отишмаларга асосий сабаб “инфекция”нинг таъсири бўлди.
LiveБарчаси