“Бу тубдан чириган тизим”. Ла Лига раҳбари Инфантинони танқид қилди

Спорт

image

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас FIFA президенти Жанни Инфантинони кескин танқид қилди. Унинг фикрича, Инфантино ўз лавозимини тарк этиши керак. Бу ҳақда Тебас “La Gazzetta dello Sport” нашрига берган интервьюсида сўз очди.

Хавьер Тебас Инфантинога қарши фикр билдирган бўлса-да, унинг яқин вақт ичида истеъфога чиқишига ишонмаслигини айтди.

“Менимча, унинг даври тугади. Бироқ у тизим ва миллий федерацияларнинг қўллаб-қувватловига эга, шунинг учун вазиятни ўзгартириш осон эмас. Унга қарши муносиб номзод ҳам йўқ, чунки ҳеч ким фақат мағлуб бўлиш учун сайловда қатнашишни истамайди”, дейди Тебас.

Унинг сўзларига кўра, FIFA’даги бошқарув тизими жиддий муаммоларга дуч келган.

“Бу тубдан чириган тизим. Инфантино ҳокимиятда қолмаслиги керак, аммо ҳозирги шароитда у кетмайди. Сўнгги кунларда кўплаб одамлар Инфантинога қарши фикр билдиришини эшитдим. Улар унинг қарорларини қўллаб-қувватламайди, аммо амалда ҳеч нарса қилмайди. Билмадим, қайси бири ёмонроқ – жим туришми ёки бундай тизимга шерик бўлишми. Чунки жим қолганлар ҳам футболга етказилаётган зарарни яхши тушунишади”, дейди Ла Лига раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп FIFA президенти Жанни Инфантинони БМТ Бош котиби лавозимига номзод сифатида кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг