Бу минтақавий ташкилот пайдо бўлаётганини англатмайди – Мирзиёев Тошкентдаги саммит ҳақида

Жамият 1607
image

Аввалроқ, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.  

Саммит якунида минтақа давлатлари ўзаро ҳамкорлиги таъсирчанлигини оширишга қаратилган муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.

Мирзиёев, Марказий Осиё давлатлари етакчилари учрашув давомида муҳим ҳужжатларни имзолаганликларини айтди ва беш давлат раҳбарлари қабул қилган қўшма баёнот ҳақида алоҳида тўхталар экан: "Мазкур ҳужжат минтақавий ҳамкорликнинг ҳар томонлама чуқурлаштириш, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги умумий сиёсиё иродамизни яна бир бор тасдиқлайди", дея қайд этди.

Марказий Осиё давлатлари етакчилари саммит давомида Маслаҳат учрашувларини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш Регламентини маъқулладилар. Мирзиёев, ушбу ҳужжат саммитларга пухта ҳозирлик кўриш, уларни тизимли равишда ўтказиш, келишилган ва ўзаро манфаатли қарорлар қабул қилишга асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлади, деб ёзмоқда Спутник.

"Эътиборингизни муҳим бир масалага қаратмоқчиман, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви формати қандайдир янги минтақавий ташкилот тузилаётгани ҳақида гапиришга асос бўла олмайди. Биз Маслаҳат кенгашимиз. Бир-биримиз билан учрашиб, ҳозирда мавжуд муаммоларимиз, келгуси режаларимиз ҳақида маслаҳатлашамиз. Масалалар кўп. Улар қачон ечилади? (Қачонки) бир-биримиз билан муносабатларимиз яхши бўлса, қўшничилигимиз яхши бўлса", деди Ўзбекистон Президенти. 

Учрашув иштирокчилари Маслаҳатлашув форматидаги бундай олий даражадаги саммитни ҳар йили ўтказиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини ва буни қўллаб-қувватлашларини маълум қилганлар.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3
t
×
×