Бу кубокни Сенегал халқи узоқ кутган – Мане Африка кубоги ҳақида

Спорт 1481
image

“Ливерпуль” ҳужумчиси ва Сенегал терма жамоаси сардори Садио Мане фаолияти давомида қўлга киритган барча совринларини Африка Миллатлар кубоги ғолиблиги унвони учун алмашишга тайёр эканини тан олди.

“Болалигимда мени “ballonbuwa” (тўпли сеҳргар), деб аташган. Бироқ мен ҳар доим “gaynde” – шер ва шафқатсиз овчи бўлганман. Бутун фаолиятим давомида ов қилдим, лекин ўлжаларим кўп эканига қарамай, мен ҳали ҳам очман. Сенегал халқи узоқ кутган кубок учун ҳамма совринларимни алмаштирган бўлардим. Ҳозир шунинг айни вақти”, дейди Мане.

2019 йилги турнирда Сенегал финалга қадар етиб борган ва Риёд Маҳрез бошчилигидаги Жазоир термасига мағлуб бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Англия Премьер лигасида Мане 20 та ўйин ўтказган ва 8 та гол уриб ва битта голли узатмани амалга оширган. 

Маълумот учун, Африка Миллатлар кубоги жорий йилнинг 9 январидан 6 февралига қадар Камерунда бўлиб ўтади. Сенегал терма жамоаси “В” гуруҳида Зимбабве, Гвинея ва Малави терма жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун баҳс олиб боради.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 3
t
×