Бу чорак асрлик президентлигимдаги асосий қарорлардан бири – Лукашенко мухолифатни огоҳлантирди

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко чорак асрлик президентлиги давридаги “энг принципиал қарорлардан бирини” қабул қилишини билдирди. Бу ҳақда БелТА хабар берди.

“Яқин вақтларда, мен қарор қилдим, биз уни ташкиллаштиряпмиз, мен овоза қиламан. Бу чорак асрлик президентлигимдаги асосий қарорлардан бири бўлади. Бу жуда жиддий бўлади”, деган Лукашенко.

Беларусь етакчиси гап айнан қандай қарор ҳақида кетаётганини айтмасдан, катта эҳтимол билан бу Президент декрети бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган.

“Шунинг учун агар мен бўлмасам, халқона айтганда, менинг жасадим орқали улар [мухолифат] ҳеч нимага эришмайди”, деган Лукашенко.

Айни пайтда, Беларусда Президент фармони билан Конституцион комиссия иш олиб боряпти. У жорий йил 1 августгача Бош қонунни ўзгартириш бўйича таклиф тайёрлаши керак. Лукашенко бундан аввал мамлакатда ҳокимиятлар ўртасида ваколатларни тақсимлаш вақти келганини айтганди.

Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми 2022 йил январь ойининг ўрталаридан кечиктирмай ўтказиладиган маҳаллий сайловлар билан бир вақтда амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг