“Бу бизнинг йигитлик ҳуқуқимизни бузмоқда”. Сарууда эркаклар аёлларга ажратилган квотага қарши чиқди

Олам

image

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Сару қишлоғидаги маҳаллий кенгаш депутатлигига номзодлар аёллар учун ажратилган квотага қарши чиқишди. Бу ҳақда Кактус медиа хабар бермоқда.

Улар тегишли мурожаатни Марказий Сайлов Комиссиясига юборди. Мурожаат муаллифларининг фикрича, улар ўз номзодларини рўйхатга олиш пайтида эркаклар маҳаллий кенгаш тўғрисидаги қонунга аёллар учун квотанинг 30 фоизини киритган ўзгаришлар тўғрисида тўлиқ маълумот олмаган.

Шунингдек, аёллар учун қишлоқ кенгашларида мандатларнинг 30 фоизини ажратиш эркак номзодларнинг ҳуқуқларини бузади. "Бу бизнинг фуқаролик ва йигитлик каби ҳуқуқларимизни бузмоқда. Бундан ташқари, бу эркаклар ва аёллар ўртасидаги можарога олиб келади", дейди номзодлардан бири.

Уларнинг фикрига кўра, ушбу норма аҳолининг сайлов тизимига бўлган ишончини пасайтиради, чунки аёл номзод 5 та овоз тўплаган ҳолда, кенгашга бориши мумкин, эркаклар номзоди эса ҳатто кенгешга кира олмайди.

Улар Саруу қишлоғида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сайловларга қадар қайта кўриб чиқишни сўрашмоқда.

Мурожаатни 68 киши имзолаган.

Маълумот учун, жорий йилнинг август ойида Қириғизистонда Президент сайлов тўғрисидаги қонунга бир қатор тузатишлар киритди. Ўзгартиришлардан бири аёлларга маҳаллий кенгашларга сайловларда камида 30 фоиз мандат беради.

Қонун лойиҳаси муаллифларининг фикрига кўра, ушбу норма аёлларнинг қишлоқ кенгашларида вакиллигини таъминлаши ва уларга мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишларига ёрдам бериши керак.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон сайловлар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг