Бу ҳафта айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғади
Бу қизиқ
−
06 Ноябрь 2023
8917Бу ҳафта Ўзбекистон ҳудудига илиқ ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бугун, 6 ноябрь куни, кундузи баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 19-24 даража атрофида бўлади. Ҳафта ўртасида ҳаво ўзгаради.
8 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. 8 ноябрда ҳудуднинг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 9 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
10 ноябрда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
8-10 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18 даражагача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда 15-20 даража бўлади. 10 ноябрга келиб, ҳарорат кечаси 3-6 даражагача тушади.
Пойтахтда 6-7 ноябрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 20-23 даража бўлади.
8 ноябрда куннинг иккинчи ярмида эса ёмғир ёғади. 9 ноябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 10 ноябрда ҳам ёғингарчилик бўлмайди.
8-9 ноябрда ҳарорат 14-16 даража, 10 ноябрда эса 16-18 даража илиқ бўлади. 10 ноябрь куни ҳарорат кечаси 3-6 даражагача пасаяди.