Британиянинг энг бой тадбиркорларидан бири ўз уйида ўлик ҳолда топилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британиядаги энг бой ишбилармонлардан бири, 83 ёшли Ричард Саттон ўз уйида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда "The Sun" маълум қилган. 

Полиция аллақачон 34 ёшли гумонланувчини ҳибсга олган. У марҳум билан таниш бўлмагани айтилмоқда. 

Тергов маълумотларига кўра, номаълум шахс Дорсет графлигида жойлашган уйга бостириб кирган. У пичоқ билан Саттон ва унинг рафиқасига ҳужум қилган. 

Эркак воқеа жойида вафот этган, аёл пичоқ жароҳати билан шифохонага етказилган. 

Миллионерга тегишли бўлган Sir Richard Sutton Ltd. компанияси ўз баёнотида "содир бўлган воқеадан қаттиқ қайғуда эканини" маълум қилган. 

"Сэр Ричард ғамхўр, сахий ва яхши эди, у ўзи билан бирга ишлаганларни катта оиласининг бир қисми сифатида ҳурмат қиларди", дейилган матбуот хизмати хабарида. 

Саттоннинг бойлиги 301 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда. 

Тадбиркор Лондондаги Sheraton Grand ва Athenaeum меҳмонхоналарига, шунингдек кўчмас мулк ва бир нечта фермер хўжаликларига эгалик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Британия Саттон

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг